Онам рози бўлмасалар ҳам намозга уйғотисам

Ассалому алайкум! Инша Аллоҳ 5 вақт намоз ўқиб савобли ишлар қилишни олдимга мақсад қилиб қўйганман. Саволим шундан иборатки онамни намозга уйғотиб биргаликда иккимиз икки хонада намоз ўқиймиз. Онамнинг сўзларидан жуда хафа бўламан, энди мени намозга уйғотма ўзинг ўқийвер деб айтадилар. Аллоҳнинг ғазабидан қорқинг десам менга ақл ўргатма, кеча ўрганиб бугун менга ақл ўргатасан дейди. Оналар оёғи остидадир жаннат, энг аввало онамга яхшилик қилай десам онам менга шундай дейди. Уйғотишим тўғрими ёки нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Секин уйғотаверинг, асло асло қўполлик қилманг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 00:34 | Савол-жавоблар | 152 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar