Ал адаб ал муфрад

Ассалому а‘лайкум муҳтарам устоз.Қилаётган дин ё‘лидаги ишларингизга Аллоҳ таоло о‘зи барака, раҳматини зиёда қилсин. " Ал адаб ал муфрад" китобига қилинган шарҳ "Одоблар ҳазийнаси " китобингизда биз тушунмаган ба‘зи со‘зларга изоҳ берсангиз :1.Ийжоб,қабул,қабз(иккинчи жуз 139-бет)2.лобуд (иккинчи жуз 144-бет)3.мандуб,соқит,назр4,(Иккинчи жуз 149-бет 428-ҳадис)Иёз айтади:"Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш қилар эдим.Исломга киришимдан олдин у зотга ург‘очи туя ҳадя қилган эдим,қабул қилмадилар ва :"Мен мушрикларнинг ко‘пигини олмайман",-дедилар ".Ушбу ҳадисда "ко‘пик "со‘зи қо‘лланилиши ма‘носи нима?5.Одатда ко‘п инсонларда ҳикматли ва яхши гапларни ён дафтарига ёки шунга о‘хшаш воситаларга ёзиб қо‘йиш бор.Биз ҳам китобларингиздан ба‘зи ҳикматли яхши жойларини ёзиб қо‘йсак бо‘ладими?Олаётган илмларимиз динимиз,о‘зимиз учун хайрли бо‘лишини со‘раб бизларни ҳам дуо қилиб қо‘йсангиз.Ассалому ‘алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Савдолашаётган икки тарафдан бири савдога рағбати борлигини билдириши ийжоб дейилади. Мисол учун, менга манабу китобни минг сўмга сотасанми, дейиши. Мол гаси бу каби гапга рози бўлиб, ҳа, сотаман, деса, қабул бўлади. Харидор сотиб олган нарсасини қўлга олиши қабз дейилади.- Лобудд – бўлиши керак.«Мандуб» сщзи луьатда ыилиниши раьбатли гщзал иш мацносини билдиради.«Мустаъаб» сщзи луьатда маъбуб нарсани излаш мацносини билдиради.Мандуб ёки мустаъаб, яхши иш бщлиб, Расулуллоъ соллаллоъу алайъи васаллам доимий ыилмаган амаллардир. Мандуб ва мустаъаб амални ыилган одам савоб олади. Уларни тарк ыилган одам иыоб ыилинмайди.- Соқит – тушган.«Назр» сўзи луғатда яхшилик ёки ёмонлик ваъда қилишни англатади. Унда огоҳлантириш маъноси бордир. Яъни, бир одам бирор ишни қилишини, албатта, лозимлигини ўзига огоҳлантириш бўлиши учун назр қилади.Шариат истилоҳида эса, аслида шариат бўйича лозим бўлмаган, қурбат ҳосил қиладиган ишни ўша маънони англатувчи лафз ила ўзига лозим қилиб олишни «назр», деб аталади. Мисол учун, «Аллоҳ учун минг сўм садақа қиламан» ёки «Аллоҳ учун уч кун рўза тутаман» кабилар. - Бу ҳадисдаги “кўпик” оқава, бефойда маъносини билдиради.- Ундай нарсаларни ёзиб юрсангиз бўлади.Аллоҳ барча бандали қоторида ҳаммамизни Ўз ҳимоясида асрасин.

5 Май 2022, 02:46 | Савол-жавоблар | 146 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar