Масжидда намозга улгурмасам қазоси ўқиладими

Ассалому алайкум! Ёшим 27 да. 3 ой олдин компьютер хизматларини кўрсатиш дўкони очганман. Ишларим секин асталик билан ривожланишига Аллоҳдан дуо қилиб сўрамоқдаман. Ишим компьютер қаршисида қоғозга расм ёки хужжатларни чиқариш, копия ишларини бажариш. Алҳамдулиллаҳ мана 3 ҳафтадан буён намозни ўқишни бошладим. Бошида 3-4 кун бамдодни ўқиб юрдим. Аллоҳга шукурки 3 ҳафтанинг 4- кунидан бошлаб масжидга бориб 5 вақт намозни жамоат билан ўқишни одат қилдим (бамдод ва хуфтонни уйда). 1. Масжидда 1- ёки 2 - ракъат намозга улгурмасам қазоси ўқиладими? 2. Қорним дам бўлганга ўхшаб ел кўп келади. Таҳорат бузиладими? 3. Масжидга намоз ўқигани борганда масжид ҳаққига намоз ўқисам, нияти қандай бўлади? Буни ҳар куни ҳар маҳалда ўқисам бўладими? Жавобларингиз учун олдиндан катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ўша улгурмаганингизни ўқиб тугатасиз. Бу ҳақида имомлардан сўрасангиз батафсил тушунтириб беради.
2). Чиқса бузилади.
3). Нафл дейсиз. Нафл ўқиш мумкин бўлган вақтларда ўқинг. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar