Намоз такбири
Ассалому алайкум! Намозда Аллоҳу Акбар деб такбир айтгандан сўнг қўллар боғланганда ҳам Аллоҳу Акбар дейиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дейлмайди. Шу ўринда бир нарсага эътибор бериш керак баъзи бир масжид имомлари жамоатга эштилиши учун “Аллоҳу акбар”ни чўзиб айтадилар. Иқтидо қилувчилар бу вақтда тайёр турганлари учун имом “Акбар”ни айтгунича қулоқ қоқиб намозга кириб оладилар. Бундай қилганларнинг намози намоз бўлмай, қайта ўқишлари шарт бўлади. Чунки улар намозга иқтидо қилган имомларидан аввал кириб олишган бўладилар. Бу билан уларнинг иқтидоси ҳам намози ҳам дуруст бўлмайди. Шунинг учун имом “Аллоҳу акбар”нинг “р”сини айтганидан кейин иқтидо қилувчи “Аллоҳу акбар”ни айтишга киришиши керак. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 17:15 | Савол-жавоблар | 181 | Ибодатлар