Ёшинг етмайди

БРР Ассалому Алейкум Устоз! сог- саломатмисиз ахли бай, жамоангиздаги биродарлар хам саломатмилар. Аллох Ислом динига килаётган хайрли ишларингизга хайр барака берсин ва 2 дунё ёмонликларидан уз панохида асрасин. Аввало суюнчи беринг Устоз янги бир хабар билан бошлашга ижозат берсангиз. Ният килгандим Аллох хохласа Компютер олсам Устоз билан янада якинрок алокада буламан деб Аллохга сигиниб дуолар килгандим.мана Аллохни хохиши билан ният килиб юрган ишим амалга ошди Компютерлик булдим. сизнинг меннинг хаккимга килган дуоларингиз хам шу каторда Алхамдулиллахи роббил аламин. Энди сизга бир саволим бор Мен Аллох бизларга фарз килган 5 - аркон Хаж масаласида савол бермокчи эдим.Мен Хажга бораман деб Мир -Араб МАдрасасига жойлашган Хаж булимига 2014- йилга Хажга бориш учун руйхатга куйдим. Мени бир Поччам шу мадрасада ишлайди.Утган 2010 йилда бир маросимда утирганда Хаж хакида гап булди. У киши айтдиларки хар йили 4-5 киши айрим сабабларга (пули йук. ёки чет элда ва бош) боролмади дедилар.Бизлар уша 4-5 киши урнига бошка йиллардан (2011 то 2016 ) йилда руйхатга куйганларни олдик дедилар. Мен айтдим мени хам пуллим тайёр деганимда менга кунгирок килиш керак эди дедилар мен билмагандим дедим.Поччам айтдиларки хар йили шунака 4-5 киши боролмайди мен сизга айтаман пулиз тайёр турсин дедилар.Мана 2011- йил хам келди. Поччам билан куришдим У киши мен сизни айтдим Комиссия аъзоларига улар ёшлари етмайди Хажга бориш 40 ёшдан дебдилар. Хозир менинг ёшим 32 да. Устоз Хажга бориш ёш танлайдими.Илтимос амалий ва маънавий ёрдам беринг Устоз.Ниятим хозир бизлар ёш эртага ёш утган сайин У ерларда ибодат килишни узи булмайдику.Якинда Хажга борган хожилар айтадики ёшликка бориш керак экан ёшинг утгандан кейин жуда кийин экан дейдилар. Устоз маслахат беринг Аллох килаётган хар бир ишингизга улуг ажру савоблар берсин А М И Н.Дуода эслаб туринг!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жой етишмаслигидан шундай келишилган, менимча. Ёшлар кейинроқ бўлса ҳам бориш имконлари бор. Ёки катталарга имкон берайлик дейилган. Дуо қилиб туринг, Аллоҳнинг Ўзига осон.

5 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar