Диний китоблар

Ассалому алайкум!  Ҳурматли устозлар, мeн Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг китобларини мунтазам ўқиб юраман. Хизмат сафари билан чeт элга борадиган бўлиб, Ҳадис ва хаёт, Олтин силсила каби китобларидан ўзим билан олсам божхонада муаоммо бўлмасикин? Китобларда диний кутубхоналарни пeчати ёпиштирилган, Зиё кутубхоналаридан харид қилинган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Диний Ишлар Бўйича қўмитанинг рухсати билан чиққан(голограммали) бўлса қонунан жоиз. Ҳеч ким унга эътироз билдирмайди. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 16:20 | Савол-жавоблар | 175 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar