Ғайридин ўлса ҳақига дуо қилиш
Ассалому алайкум! Д. Мароданна вафот этди. Ижтимоий тармоқларда хабар тарқалгач, пост остида турли изоҳларни учратдим. Охирати обод бўлсин, жойлари жаннатда бўлсин, Аллоҳ раҳматига олсин ва ҳоказо. Аммо унинг мусулмон бўлганлиги ҳақида умуман маълумот йўқ. Саволим эътиқод масаласида мусулмон бўлмаган кишини охирати обод бўлсин, жойлари жаннатда бўлсин, Аллоҳ раҳматига олсин каби дуолар қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تُصَلِّ عَلَى أَحَدٍ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًا وَلاَ تَقُمْ عَلَىَ قَبْرِهِ إِنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَمَاتُواْ وَهُمْ فَاسِقُونَ 84. Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар.
Тавба қилмасдан, фосиқ – диндан чиққан ҳолида, мунофиқлик ҳолида, яъни Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирган ҳолатда ўлганларга нисбатан ана шундай муносабатда бўлиш керак. Чунки жаноза намозини ўқиш, қабри устида туриш ўлган учун катта ҳурмат ва эъзоздир. Бу улкан ҳурмат ва эъзозни ҳақдор кишиларга қилиш керак. Мунофиқ ва фосиқлар бунга лойиқ эмас. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 22:05 | Савол-жавоблар | 194 | Ақийда