Рўза тутишга қодир аммо имконсиз

Ассалому алайкум! Онамга яқинди шифокорлар мияга қон етишмаслиги ташҳисини қўйишди. Шунингдеқ қон босимини тез-тез кўтарилиши ҳам безовта қилаяпти. Ҳозирда касаллик бошланғич даражада бўлгани боис оғриқ унчалик безовта қилмасада, шифокорлар даволаниш зарурлигини таъкидлаб, муолажа тезда бошлашни айтишди. Муолажа томчи-укол (капельница) ҳамда таблеткалардан иборат экан. Муолажа ҳам Рамазонга тўғри келиб қолди. Ҳозирда онам рўза тутиш ёки тутмаслик борасида иккиланиб қолдилар. Устозлар, қандай йўл тутиш борасида маслаҳат берсангизлар, рўзасиз муолажани бошлаб, якунида фидя берсинларми ёки рўзадор ҳолларида ҳам томчи-уколларни қабул қилаверсинларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таблетка рўзани очишлиги аниқ, томчи ва уколлар тери осига бўлиши рўзани очмайди. Томирга укол олишда уламоларнинг ихтилофи бор. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 10:02 | Савол-жавоблар | 141 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar