Бошқа диндагилар билан мухоказа

Ассалому алайкум, Устоз.Ким неча марта мени олдимга "Свидетели Эгови" (Христианларни бир оқими) вакиллари келиб менга куп нималар ургатмоқчи булишди. Мен уларга қулоқ солмасамда менга китобларини бериб кетишди ва чэрковига таклиф қилишди мухоказа қилиш учун. Яна келамиз, сиз билан гаплашиш жуда қизиқарли хам дейишди. Улар манга Худони номи Эгова ва бу Библияда бор ва бу ягона ном десалар, ман уларга Исломда 99 Аллохни номи ва 99 ном 1 та номдан кура мазмуни купроқ деб айтдим. Яна улардан сурадим, нега Исо а.с.ни улар Худони боласи ва бу қаэрдан келган дедим, улар Библияда бор деганларида, илтимос, манга шу жойини курсатинг дедим. Улар яқин кунда Библия билан келамиз ва исбот қиламиз дедилар. Хар сафар келганларига узларини диний китобларини бериб кетишади.Ман хозир Эвропада, уларни таргиби жуда кенг бу эрда, улар билан гаплашишни хохламасам хам келишувиради хеч нима булмагандек. Устоз, саволим шунда, улар билан шунга ухшаш масалаларни мухокама ва мулоқат қилганим дурустми? Улар бериб кеткан китобларини уқиш гунохми (узим учин бир гояни олдин қилиб олган ман, бошқа дин китобларини уқиш учун, олдин Қуронни мураккаб уқигин ва билгин, узийни китобийни яхши ва мураккаб билмай туриб қандай қилиб бошқа дин китобини уқийсан)? Бу китобларни ахлатга ташласам (эқиб юбориш имконияти юқ) гуноҳкор буламанми (унда Исо а.с. суратлари бор)?Олдиндан жавоблариз учун рахмат Устоз. Умриз узоқ булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
‎- Улар билан гаплашманг. Китобларини ўқиманг ва ‎ташлаб юборинг.‎

5 Май 2022, 14:57 | Савол-жавоблар | 137 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar