Севишиш
Ассалому алайкум! Университетда ўқийман 1 йилдан бери 5 вақт намозни канда қилмайдиган оилавий диндор бўлган бир қиз билан гаплашаман.У жуда яхши содда илм олишдан тўхтамаяди лекин у мени жуда кўп яхши кўради унга гаплашмайлик деб роса тушунтирдм лекин йиғлаб кўнгли оғриди хафа бўп қолади.Лекин мени жудаям хурмат қилади.Бироқ базида мен тил зиноси қилиб қўяман ва афсусланаман тавба қиламан лекин яна шу ишни қилб қўяяпман у қиз бн.Борган сари у қизни ёмон кўриб кетаяпаман боре деб ташлаб кетгм келяптю лекин кўнглим бўмаяпти.Мени ўйлантирадиган 2 та савол бор ;1.Агар шундай яхши ювош диндор қиздан воз кечсам бошқа уйланадиган қизим бу қиздай бўлмаса ва афсусланишим мумкинми бу Аллоҳни белгиси бўлгандр балки шундей яхши қиз билан учраштиргандр деб,ўзи Аллоҳ номахрам йигит қизни севдирадими шу ўйлашим қанчалик тўғри? 2.Агар у билан гунох қилмаслик учун гаплашмасам дили оғриса менга таъсир қиладими ёки мени қарғасами? Илтмосим шуки шуни тўлиқроқ тушунтириб берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ўйлагандек диндор қиз бўлса номаҳрам билан гаплашмаслиги керак бўлади. Сиз гаплашаман десангиз ҳам у рад қилса сиз айтгандек диёнатли қиз бўлар эди. Сиз ҳалолликни лозим тутинг.2). Шаръий иш учун унинг кўнгли оғриса ҳам, қарғасам ҳам ўтмайди. Ўзингизни ўзингиз алдаб, баҳона қидирмай иффатингизни сақланг. Нафсингизни сўзига кирманг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 03:40 | Савол-жавоблар | 182 | Долзарб саволлар