Эри таъминламаса иддани қандай ўтиради

Ассалому алайкум! Эрим менга талоғимни берди афсуслар бўлсин. Идда хақида эшитгандм. Собиқ эрим фарзандмни таминламайдми шунинг учун ишлашга мажбур бўлдим. Ажрашган аёл идда қилиши шарт экан деб эшитдм. Менинг вазиятимда бундай қилолмайман ишлашим керак. Қандай йўл тутай, маслахат беринг илтимос. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар фарзандингизнинг отаси собиқ эрингиз бўлса, шариат бўйича иддангиз чиққунча сиз ва фарзандингизнинг нафақасини, иддангиз чиққандан кейин фарзандингизнинг нафақасини балоғатга етгунча эрингиз қилиши зиммасида вожиб ҳисобланади. Агар фарзанднинг отаси бошқа одам бўлса унга вожиб бўлади. Лекин идда чиққунса сизнинг нафақангизни собиқ эрингиз қилиши керак. Агар бош тортса гуноҳкор бўлади. Эрингиз нафақангизни қилмаса, шариат бўйича отангиз, ака-укангиз ва маҳрам эркаклар қилиши керак. Буларнинг ҳеч бири бўлмаса ёки қилмаса, ўзингиз ва фарзандингизни нафақаси учун ишласангиз бўлади. Фақат идда ўтирган уйингизда тунашингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:16 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar