Вариантга мошина олиш

Ассалому алайкум! Мисол учун мен дўстимдан машина олмоқчиман, машинанинг бозордаги нархи 8000$. Дўстим менга машинани 1 йилга «вариантга» насия савдоси қилиб 10.000$ га берди (ойига 1000$ дан тўлаш шарти билан). Мен 5 ойда (5000$) тўладим. Ва қолган 5000$ пулни бир вақтни ўзида тўламоқчиман. Шу пулни мен «4000$» қилиб тўласам ва савдони тугатсам жоизми? Бунга сотувчи хам рози бўлса. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз 5000ни беринг. У мошинани асл нархини олиб қолиб, қолган 7 ойлик фойдасини қайтариб берсин. Олиб қолишни хоҳласа ҳам ўзи билади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 206 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar