Ғалати урф одатларимиз хақида

Ассалому алайкум! Биз ўзбекларнинг жуда ғалати урф - одатларимиз бор. Яқинда бир видеони кўриб қолдим қайси вилоятда билмадиму лекин аниқ Ўзбекистоннинг, вилоятларидан бири. Тўйда куёв ва келинни даврага чиқариб қўйишаркан ва куёв хамманинг кўз ўнгида келинга тарсаки тушириши керак экан. Мен кўрган видеода куёв келинни шундай урдики келин бечора йиқилиб ерга ётиб қолди хамма кулиб ётибди куёв хам хамманга қўшилиб кулади. Шу пайт кимдир келиб келинни ўрнидан турғазиб қўйди. Қайси вилоят бўлса хам шу қилаетган ишлари тўғрими? Аёлларни калтаклаш ёмон гапларни айтиб сўкиш булар барчаси қаттиқ гунох эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда иккита ҳаром иш бор. Биринчиси юзига уриш ҳаром, иккинчиси зулм қилгани ҳаром. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 17:20 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar