5166-савол юзасидан

Ассалому алайкум! Билишим бўйича намозни чиқиш вақтигача намозни бошлаб олса, ўз вақтида ўқиган ҳисобланади. (Шундай деб ўргатишган). Сизнинг жавобингизда бомдодни қазосини ўқиш кереклиги айтилипти, лекин, у одам намозни бошлаганида ҳали бомдод вақти чиқмаган бўлган, тўғрими? Ўқиб тугатгунча вақти чиққан. Масалан, бомдоднинг вақти 5:32да тугаса, 5:30да фарзини ўқишни бошласа, бомдоднинг вақтини топган бўлмайдими? Гарчи ўқиб тугатганида вақти чиқиб кетган бўлса ҳам?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Бамдод бундан мустасно. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 19:42 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar