Менга насиҳат қилинглар

Ассалому алайкум! Мен оилалиман, 2 фарзандим бор, намоз ўқийман, лекин шайтон кучлилик қилиб йўлдан урадими билмиман зино қилишга ундайди. Марузалар, Қуръон тиловатлар эшитсам яна хаммаси жойига тушгандек бўлади. Оз мунча вақтдан кейин яна ўша вазият такрорланади. Бунинг учун нима қилишим керак бўлади, насиҳат қилинглар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир нарсани билинг, зино қарз ҳисобланади. Қилувчини ҳам аёлларидан кимнидир шундай ҳолатга тушиши бўлади, чунки бу қарздир. Ожиза опа-сингил ва аёлларингизга раҳм қилинг. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг бир байтларида “Зино қарздир, оилангдагилар уни тўлаши шарт бўлади” деганлар. Бу зинокорнинг аёли ва қизи билан ҳам ўша ишни қилишади дегани. Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади:  وَجَزَاء سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا 40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 23:54 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar