Туристлар ва гидлар билан савдо қилиш

Ассалому алайкум! Биз туризм савдосида ишлайман. Бизга турист билан гид(таржимон) келади ва турист нарса харид қилади. Мисол 100мингга кейин гид келиб 10минг олиб кетади. Рози бўлиб бер дейди бизга, хўп деб берамиз. Шу ишимиз жоизми? Кўп гитлар шундай қилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Гидлар билан сизлар шартнома тузиб олинглар. Улар туристларни олиб келиб ёлғондан мақтамасдан таржима қилса ва у олиб келган турист сиздан нарса сотиб олса, сизга етаклаб келгани учун хизмат ҳақи беришингиз мумкин. Хизмат ҳақини ўзингизни фойдангиздан берасиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:44 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar