Телеграмдаги лотоли акциялар

Ассалому алайкум! Хозрги кунда телеграмдаги савдо-сотиқ группаларда харидор тўплаш учун лотоли аксиялар ташкиллаштирилмоқда. Яни 100 киши 50 тадан одам қўшиб номер олади кейин 100 та номер тўлгандан кейин генератор орқали 3 та номер танлаб совға берилади. Кўпчилик одам қўшганда бошқа шундай группалардан олади (одам ўғирлайди). Шунда қайсидир манода бировни рискини ейиш бўлиб қолмайдими? Ғолибга совғани олиш жоизми? Шундай ўйинларда қатнашишчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби пулли ўйинлар қимор. Динимизда ҳеч бир ҳаром иш енгил ҳисобланмайди. Кимларнидир наздида “Ҳаҳ шунга ҳам шунчами” деган гап бор. Агар бу гапни шариат ҳаром қилган ўринда айтилса куфр бўлиб қолади. Эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 06:59 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar