Тиббий суғурта

Ассалому алайкум! Ишхонамиз ҳамма ишчи ходимларини тиббий суғурта қилдиради, бунда биз ишчилардан ихтиёр ва пул сўралмайди. Яъни компания ҳар бир ходим учун тахминан 1млн сўм тўлайди, суғурта компанияси ҳар бир ходим учун 6 млн тиббий кўрикдан ўтиш ва дори дармон олиш учун маблағ ажратади. Компания тўлаган 1 млн хисобидан, ҳар бир ходимдан налог ушланиб қолинади. Шу холатдига суғуртадан фойдаланиш (тиббий кўрик ва дори олиш) жоизми? Шариатга асосланган суғурта хақада хам маълумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиздан қанча пул олинган бўлса ўшанчани қайтариб олишга ҳаққингиз бор. Чунки бу берган қарзингиз ҳисобланади. Ортиғини олишингиз жоиз эмас. Шариатга мувофиқ суғуртани такофул дейилади. Биз ўзбекистонда шу каби иш юритувчи ўзаро такофулни биттасини биламиз. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 23:34 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar