Ҳар хил савол

Ассалому алайкум! Ўзбек аҳли сизларга хайрон қоламан. Гапим оғир келган бўлса хафа бўлманглар. Нега ҳар хил бўлар бўлмас саволлар бераверасизлар? Мен саволларни ўқиб хайрон қолаяпман. Нега аёлларни халати, телеграммдаги икки севишганлар расми ҳақида сўрайсизлар? Шу ҳам саволми? Кирни ювиб тескари илса нима бўлади? Шу саволни ўз ақлларизга беринглар!!! Яна шунақа саволлар тўлиб ётибди. Эй мусулмонлар, савол беринглар, лекин биринчи саволни ўзизга бериб кўринг, жавоб ололмасангиз кейин “Излаш хизмати”дан фойдаланинг. Агар шунда ҳам топа олмасангиз “Зикр аҳлига” беринг. Ҳадислар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, суннат амаллар ва оятлардан савол беринглар!!! Бу сайитдан фақат илм ҳақида сўранглар. Ҳар хил савол бераверманглар. Илтимос устозлар сизлардан буни оммага етказиб беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!.

26 Май 2022, 12:01 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar