Ҳадисда келмаган дуолар

Ассалому алайкум! Қуръони Каримда ёки Ҳадисда зикри келмаган, шунчаки банданинг дунёвий талабини ўз ичига оладиган дуоларни одатта ҳамма дастурхон атрофида ёки бошқа ҳолатларда айтиб юради. Саволим: Айнан шунақа бандалар ўзлари ҳоҳишларига қараб сўрайдиган дуони араб тилида айтса фазилатлироқ ёки Аллоҳ таолога маҳбуброқ ёки амалга ошиши эҳтимоллиги юқорироқ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозда фарқи бор. Намоздан ташқарида йўқ. Бундай дуоларнинг ижобат бўлиши қайси тилда эканлигига боғлиқ эмас. Сиз луқмани ҳалол қилишга, ҳаром, макруҳ ишлардан тийилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 01:34 | Савол-жавоблар | 152 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar