Эшон боболар мурид овлаши

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Сурхандарё вилоятиданман сизнинг вохамизга Самарқанд вилоятидан Эшон боболарингман деб(биз уларнинг муруди эканмиз) қисқаси келганида хамма совға салом бериш керак экан. Кимдур қўй, яна кимдур Эшон бобо нима деса беради. Шунақа нарса динимизда борми? Йўқ бўлса умумий жавоб берсангизлар Сурхандарёдагилар шуни билиб қўйшсин. Жавобингиз учун катта раҳмат Азиз устозлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай нарса динимизда йўқ. Ихтиёри билан берилмаса, жоиз эмас. Кўпчилик ҳақиқий руҳий тарбия устозлари берса ҳам хизматларимга эваз бўлиб қолмасин деб олишмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:30 | Савол-жавоблар | 130 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar