Намозим тўғри бўлганми?

Ассалому алайкум! Бугун жума мавъизасида имом домла ота-онага яхшилик қилиш борасида гапира туриб, ҳар куни ўн икки маротаба намозимизда Аллоҳуммағфирлий дуосини ўқимиз дедилар. Мандан совуқ тер чиқиб кетти. Сабаби студентлик йилларимда намоз ўқишни «Мен ҳам намоз ўқиман» китобидан намозни ўрганиб бошлаганман. Уйдаги бошқа кирилчада ёзилган китобда ҳам Аттаҳиёт, саловат ва Роббана дуосидан сўнг салом берилиб намоз тугатилади деб ўрганганман. Мен Аллоҳуммамағфирлий дуосини ўқимаганман. Энди мани шунча йил ўқиган намозларим нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уни тарк қилиш билан намоз бекор бўлмайди. Намозни фарз ва вожибларини ўрганинг. Намозни фарзини тарк қилса намоз бузилади. Қолганини тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 06:27 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar