Суғурта корхонасида бухгалтер

Ассалому алайкум! Ман сугурта корхонасида хисобчи лавозимида ишлаб келаман. Хар бир хисобчига маълум бир вазифалар юклатилган. Мани вазифаларимдан бири инвестиция булими билан ишлаш. Инвестиция булими банкларга депозитга пул куйиш, у пуллардан хар ой маълум фоиз даромад олишни назорат килади. Яни депозит суммаси 100млн булса, банк хар ой 15% бизни хисоб ракамга утказиб беради. Манга тегишли булган кисм шундан иборатки, инвестиция булими манга хисобот топширади, кайси банкда неч пул депозит куйилган ва неч пул тушиш керак, ман бу маълумотларни тугри еки хатолигини текшираман ва 1с базасига киритаман. Депозит билан боглик булган шартнома тузиш, имзо чекиш, суммани ва фоизни белгилашда ман шахсан катнашмиман. Хамма иш булиб булгандан сунг 1с да акс эттириб куяман,холос. Маьлумот учун депозитдан тушган тушум, сугурта мукофотидан 2021 йил учун 4% ташкил этди. Уставной фонднинг 13%. Савол иккита: 1. Сугурта корхонасида ишласам буладими умуман олганда? Хох хисобчи булсин хох кофе леди? 2. Шу юкорида езилган ишлар билан яни инвестиция хисоботи билан ишламасдан, сугурта корхонасида ишими давом эттирсам буладими? Олдиндан рахмат. Илтимос яхшилаб урганиб жавоб берингиз. Яна кушимча саволлар пайдо булса, жавоб бераман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Суғурта ҳам унда ишлаш ҳам шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:22 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar