Номоз ўқиш тўғрисида

Ассалому алайкум! Мен ҳарбийда ишлайман, бизда номоз ўқишга рухсат йўқ, аввал ҳам шу савол билан мурожат қилганимда бир четроқ жойга ўтиб фақат номозни фарзини ўтириб ўқиб олинг деган эдиларингиз. Мен ўтириб ўқишни кайфиятини тушинмаябман, агар номоздаги одатий ўтириб ўқисам ҳам номоз ўқийдиганим билиниб қолади ва буни кўрганлар дарров чақтиради. Бошқача кайфияти бўлса шуни тўлиқ тушинтириб ўтсаларингиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз ҳеч кимга ўтириб ўқиб олинг деб жавоб ёзмаганимизни эслолмаяпмиз. Фақат фарзини ўзини бўлса ҳам ўқиб олинг деганмиз. Қандай йўл тутишингизни ўзингиз тадбирини қилинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 07:33 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar