Умрада адрас кийиш

Ассалому алайкум! Онамлани саволлари бор эди: Умрада, эхром ният қилинганда аёллар гулсиз кўйлак кийишлари ёзилган. "Ҳадис ва ҳаёт" китобининг 10-жузида хам келтирилган. Умрада, эхром кийганимда эсимдан чиқиб адрас нимчани кийибман. Кўнглим хира бўлиб қолди. Бунинг хукми қандай? Хато қилиб қўймадимми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёллар учун ҳеч қандай махсус кийим йўқ. Хоҳласалар хоҳлаган рангдаги икки шарти топилган кийимни кийишлари мумкин. Ичи кўринадиган даражада юпқа шаффоф бўлмаслиги ва аъзоларни бўрттириб кўрсатиб турадиган даражада тор бўлмаслиги. Албатта юз, кафт ва туфуқдан пастидан бошқа жойларини беркитадиган бўлиши фарз. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:17 | Савол-жавоблар | 204 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar