Касалхонада овқатланиш
Ассалому алайкум! Мен ҳозирда россиядаман, менда каронавирус эҳтимоли бўлгани учун профилакторияда ҳеч қаерга чиқармасдан 3 маҳал овқат бериб сақлашяпти, лекин бу овқатларга солинган гўшт ҳалол ёки ҳаромлиги аниқ эмас. Бу овқатларни ейиш мумкинми? Қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Қуръон каримда Исломга амал қилмайдиган ҳалқи кўп бўлган жойда таомланиш борасида кўрсатма бериб “Каҳф” сурасида ғор асҳоблари тарафидан қуйидаги оятни нозил қилган. وَكَذَلِكَ بَعَثْنَاهُمْ لِيَتَسَاءلُوا بَيْنَهُمْ قَالَ قَائِلٌ مِّنْهُمْ كَمْ لَبِثْتُمْ قَالُوا لَبِثْنَا يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍ قَالُوا رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا لَبِثْتُمْ فَابْعَثُوا أَحَدَكُم بِوَرِقِكُمْ هَذِهِ إِلَى الْمَدِينَةِ فَلْيَنظُرْ أَيُّهَا أَزْكَى طَعَامًا فَلْيَأْتِكُم بِرِزْقٍ مِّنْهُ وَلْيَتَلَطَّفْ وَلَا يُشْعِرَنَّ بِكُمْ أَحَدًا 19. Ва шундай қилиб, уларни ўзаро сўрашлари учун уйғотдик. Улардан бири: «Қанча қолдинглар?» – деди. Улар: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича қолдик», – дейишди. «Қанча қолганингизни Роббингиз яхши билувчидир, шаҳарга бирингизни ушбу пулингиз ила юборинг, назар солиб, пок таомни танлаб, ундан ризқ келтирсин ва диққатли бўлсин, сизни бировга сездириб қўймасин», – дейишди.
Ушбу ояти каримада бошқа дин вакилларининг орасида яшовчилар тўғри келганини еб кетавермай таомни покизасини ейишга ишора қилинган. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 153 | Ҳалол ва ҳаром