Қайнота келинига уйланса бўладими

Ассалому алайкум! Бир хонадон бор эди, ўғиллари вафот этди. Оталарини аёли йўқ эди. Ўғилларини аёлини оталари никоҳларига олишлари жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ўғлининг аёли отаси учун умрбод маҳрам, никоҳи ҳаром ҳисобланади. Никоҳ қилинса ҳам боғланмайди. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 23-оятида аёллардан бўлган маҳрамларни санаб туриб, шундай деган:«… Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари…»
 Яъни келинлар. Бу ерда «пуштингиздан бўлган ўғилларингиз» деб қайд қилиш билан бирга, тутинган ўғиллар бу ҳукмга кирмаслиги аён бўлмоқда. Келинларга уйланишни ман қилишда ахлоқий, инсоний эътиборлар билан бирга, худди юқоридаги ҳолатларга ўхшаб, қариндошлик алоқаларини эҳтиётлаш ҳикмати ҳам бор. Мазкур тоифаларнинг никоҳи абадий ҳаромдир. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 12:41 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar