Дастур эгасининг ҳаққи борми?

Ассалому алайкум! Медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариб-яратиб (график дизайн, 3Д элемент, видео), уларни сотишдан даромад топаётганлар ёки диний медиа контент яратиб савоб умид қиладиган кўпчилик Adobe Photoshop, Adobe Premier, 3D Max каби дастурлардан фойдаланишади. Бу дастурлар қиммат бўлиб, ўғрилик сайтлари орқали текинга юклаб олиб, ишлашади. Муаллифлик ҳуқуқига амал қилинмайди. Савол: Агар дастур эгалари кофирлар ёки ғайридинлар бўлиб, охиратда ўз ҳақларини талаб қилиши мумкинми? Диний контент яратилишидан олинган савоб уларга ҳам тегадими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўғирлик барибир ўғирлик. Мошина олишга қурби етмаган одам ўғирлаб бўлса ҳам минаверсин деган жойи йўқ. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:30 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar