Имом намози

Ассалому алайкум! Биз анча муддатдан бери Россияда ишлаймиз. Дўстларим яқинда намоз ўқишни бошлашди ва ҳозирда жамоат бўлиб намозларни адо этмоқчимиз. Анчадан бери намоз ўқиётганлигим учун улар мендан имомликка ўтишлигимни сўрашяпти. Уларга имомликка ўтсам бўладими? Агар бўлса имомликни ният ва амалларини батафсил тушунтириб берсангиз!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ўқиётгандек ният қиласиз. Овозингизни уларга эшитадиган қилиб, такбирларни ва қироатни жаҳрий қилсангиз, шу билан уларни иқтидоларини ҳам қабул қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 174 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar