Дуода қуйидаги нарсаларни сўраш ҳаддан ошиш эмасми?
Ассалому алайкум! Намоздан сўнг дуо қилаётган пайтимда қалбимга оғир бир шубҳа тушиб қолди. Аллоҳ таолога ҳамдлар айтиб ва Пайғамбаримизга Мақоми Маҳмудни беришини сўраб бўлганимдан сўнг "Аллоҳим агар бандаларинг орасида зарра миқдорича яхшилик қилганлар, Сенга иймон келтирганлар, Сени ёлғиз Илоҳ ва Яратгувчи деб ишонганлар, Сенинг борлигинга ишонганлар ва Ислом фитратида ўтганлар ва юрганлар бўлса Аллоҳим уларнинг гуноҳларини мағфират қилгин. Роббим Сендан Улуғлигинг, Буюклигинг ҳурматидан сўрайман, Биз билган ва билмаган гўзал сифатларинг ҳурматидан сўрайман Роббим уларни ва бизларни гуноҳларимизни мағфират қилгин. Буларга қабр сиқишлигини енгил қилгин, агар қабрда азобланаётган бўлсалар азобларига ҳозирдан якун ясагин, агар қабрлари кенг бўлган бўлса қабрларини бунданда кенг қилгин, Қуръон нурлари билан нурлантиргин ва қабрларини жаннат боғларидан бир боғча қилгин. Қиёмат кунида ҳам барча бандаларинг қатори Аршингнинг соясида турадиганлардан қилгин ва Дўзаҳни бизлар учун ҳаром қилгин. Агар Роббим дуо қилишдан ҳаддимдан ошган бўлсам билмай қилган бу гуноҳимни кечиргин. Албатта менинг бу гуноҳкор тилларимдан чиққан сўзлар сенинг Улуғлигинг ва Буюклигинга зарра миқдорича ҳам зарар бера олмайди. Сен ҳар қандай айблардан поксан ва Сен барча нарсаларни гўзал суратда билгувчисан" Шундай дуо қилсам Аллоҳга нисбатан ҳеч қандай одобсизлик қилган бўлмайманми? Балким бу ерда сўраш мумкун бўлмаган нарсалар бордир?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 06:14 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 06:14 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар