Ит косасида болани чўмилтириш
Ассалому алайкум! Гўзал оилам бор икки фарзанднинг отасиман. Кичик фарзандим Муҳаммад Али хали 44 кунлик чақалоқ жуда кўп йиғлайди. Овунтириш иложсиз холатлар хам бўлади. Аёлимнинг опасини фарзанди хам шунақа қаттиқ йиғларкан жуда кўп шифохоналарга олиб борибди. Кимдур Самарқандда жин мулла бор деб тафсия қилибди. Олиб боришса боланг назарланган итни косасида чўмилтир дебди. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У жин мулла нотўғри иш қилар экан. Ҳар куни эртаю кеч қуйидаги дуони ўқинглар. Ва кўп Оятул Курсийни ўқинглар.عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга (бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Ушбу олтитани «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси ва қаҳрамони Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳу учинчи халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғилларидир. У киши оталари – буюк саҳобий Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди» деган ҳадисларини эшитиб, кейин ўзлари одамларга ривоят қилиб юрар эканлар. Иттифоқо, бир куни у киши фалаж хасталигига чалинибдилар.
Бемор ётган Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳуни кўргани одамлар кела бошлабдилар. Шунда у кишидан биз ўрганаётган ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилган киши ҳам келиб қолибди. У киши Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳуга ажабланиб қарай бошлабди.
Унинг қарашида «Ўзинг шундай ҳадиси шарифни ривоят қилиб туриб, қандай қилиб бу балога йўлиқдинг? Ҳадиси шарифга ўзинг амал қилмасмидинг?» деган савол бор эди. Буни сезган Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳу ҳалиги одамга:

Демак, ким ихлос билан ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқиб юрса, унда берилган ваъдадан баҳраманд бўлар экан. Бунга эътиқод ва амал қилишга одатланмоғимиз керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 08:03 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар