3 умра 1 ҳажга тенгми

Ассалому алайкум! 1). Ҳаж фарз бўлиши учун моли нисобга етиши шарт қилинганми ёки ҳамма йўлга қодир бўлганларга фарзми? 2) 3 марта умра қилинса ҳаж соқит бўладими ёки албатта ҳаж қилиши керакми? Ҳажга жуда катта навбат бўлгани ва асосан қарияларга биринчилардан навбат берилгани учун 3 марта умра қилмоқчи эдим агар ҳаж соқит бўлса шу билан. 3). Исломда эр ва хотинни пули алоҳида. Пулни эр топади, хотини ишламайди ёки жуда кам топади (яъни нисобга етмайди). Агар эрга ҳаж фарз бўлса, хотинига ҳам фарз бўладими ёки хотинига фарз бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Йўлкира ва ўша ердаги ҳаражатларга етса бўлди.2). Кимнинг зиммасига ҳаж фарз бўлган бўлса уни дарҳол бажариши лозим. Умра қилиш билан ҳаж соқит бўлиб қолмайди.3). Эркакларга фарз қилинган нарсанинг барчаси аёлларга ҳам фарз. Албатта аёл кишига ҳажга етадиган маблағи бўлиши билан бирга маҳрами ҳам бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:03 | Савол-жавоблар | 177 | Ҳаж ва умра
|
Boshqa savol-javoblar