Шундай ҳадислар борми?
Ассалому алайкум! Яқинда бир дугонам диний идорага борган экан оилавий масала билан. Унда у ердаги қори шундай гапларни айтипти "Аёл киши турмуш уртогини битта кийимини ювса унда 1000та савоб ёзилади ва 1000та гиноҳи кечирилади. Уҳуд жангида мусулмонлар ютқазишган ва у ерда улганлар жаннати булишди деб пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в айтганда аёллар ҳам биз ҳам шундай даража ҳоҳлаймиз, аммо биз жанг қила олмаймиз деганда, пайгамбаримиз "Сизларга ҳам жиҳот майдони бор, у эрингизнинг ҳовлисидир. У ерда қариндош уруқларини рози қилиб яшасангиз сизлар ҳам шаҳид буласизлар" деган экан. Шундай ҳадис борми? Кейин у киши агар аёл киши намоз оқиса бир ой руза тутса ва эрини рози қилса у жаннатни ҳоҳлаган эшигидан киради депти. Уртогим ураниб юрарди унга: бу ёгда Қурон оқисезам, нафил ибодатлар қилиб, ораниб чирканиб юрсезу эриз рози бумаса жаннатга кирмесиз депти. У энди уранмасаям булаверадими? Иш жойида руҳсат ёқ лекин Аллоҳни буйруги деб қаттиқ тураётганди. Эрига узи уранадиганлар жа ёқмасди. Кейин мени рози қил деб ушлаб олипти. У кишига эридан шикоят қилишни ҳоҳламапти, лекин эри рози буладигон инсон эмас. Турмуши давомида бир ширин суз демаган экан, оилада ҳаммаси ҳоҳлаганича муомила қиларкан, эри номаҳрам қизлар билан гаплашиб уларни эркаларкану аёлига келганда ё мен унақа гапларни билмиман деб айтаркан. Нима аёл киши чоридек утиб кетсинми? Эри ҳаттоки калта юбкалар кийса ҳам индамас экан. Бу аёли билан умуман иши ёқ экану, лекин аёли рози қилиши керак экан шу бизнинг динимизми? Эркак киши ҳеч нарса қилмасдан розилик талаб қилишига қандай қаралади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис йўқ. Эрни розилигини олса жаннатга кириши ҳақида ҳадис бор. Ибодат қилиш борасида эрга итоат йўқ. Ундай эр Аллоҳнинг олдида қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:42 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис йўқ. Эрни розилигини олса жаннатга кириши ҳақида ҳадис бор. Ибодат қилиш борасида эрга итоат йўқ. Ундай эр Аллоҳнинг олдида қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 09:42 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳадислар