Ҳадисдаги дуо

Ассалому алайкум! Мен ютуб орқали “ким Аллоҳ бошқа илоҳ йўқ унга шерик йўқ ва Муҳаммад соллолаҳу алайҳи васалам Аллоҳнинг қули унинг пайғамбар деса ва яна қўшиб қўйсаки албатта Исо Аллоҳнинг бандаси пайғамбари деса Аллоҳнинг калимаси уни Мариямга жўнатган эди деб жаннат билан дўзаҳ ҳақиқатдан бор деб қалбида тасдиҳласа Аллоҳ уни жаннатга киритади, қанақа амал қилган бўлса ҳам” деган ҳадис ҳақида эшитдим. Бу саҳиҳми саҳиҳ бўлса менга ҳадисни арабча айтилишини ўргатинг мен бир бора айтай.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом Муслимдан ривоят қилинади: حَدَّثَنَا عُبَادَةُ بْنُ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ قَالَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَأَنَّ عِيسَى عَبْدُ اللهِ وَابْنُ أَمَتِهِ وَكَلِمَتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَرْيَمَ وَرُوحٌ مِنْهُ، وَأَنَّ الْجَنَّةَ حَقٌّ، وَأَنَّ النَّارَ حَقٌّ، أَدْخَلَهُ اللهُ مِنْ أَيِّ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةِ شَاءَ Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким «Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, чўрисининг ўғли, Марямга илқо қилган калимаси ҳамда Ўзидан бир руҳдир. Жаннат ҳақ, дўзах ҳақдир», деса, Аллоҳ уни жаннатдаги саккиз дарвозанинг хоҳлаганидан киргизади». Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 09:52 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar