Олдиндан тўлов
Ассалому алайкум! Ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали тижоратлар ривожланиб кетди. Яқинда аёлим ҳам шунақа савдо билан иш бошлади. Товар қўлимизда бўлмасдан уни сотиш ҳаром эканлигини биламиз. Ҳозирда сотиладиган товарлар бошқа шаҳар ва юртлардан олиб келинади (почта ва карго орқали). Бошқа жойлардан молни олиб келиш учун биз уларга пулини тўлаганимиздан кейин улар товарни бизга юборишади. Бизлар куйиб қолмаслигимиз учун мижозлардан ҳам олдидан тўлов талаб қиламиз. Кўп ҳолларда пулнинг ярмиси ёки тўлиқ қисми олинади. Баъзи мижозлардан товар қўлига етгандан кейин пули олинади. Баъзи ҳолларда эса мижозлар товарни буюртма бериб, уни келишини кутиб ўтирмасдан буюртмани бекор қилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Ўз ўрнида савол туғилади: Бизлар ҳали сотиб олинмаган товар учун олдидан тўлов олишимиз жоизми? Мижоз буюртма бергандан кейин, бизлар чет элга буюртма берамиз ва товарнинг пулини тўлаймиз. Шундан кейин ҳали келмаган товар учун мижоздан пул олишимиз жоизми? Иккала ҳолатда ҳам мижозларнинг пуллари савдода ишлатилмайди. Алоҳида олиб қўйилиб, ўзимизнинг пулимиз савдода ишламоқда. Агар жоиз бўлмаса, бизлар қандай йўл тутишимиз кераклигини айтиб ўтсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!Байи салам.Байи салам деб сотувчи ва харидорнинг орасида “Харидор пулни дарҳол беради, сотувчи эса сотаётган нарсасини маълум бир муддатдан кейин беради”-деб келишилган савдога айтилади.Байи салам савдоси вақтида сотилаётган нарса мавжуд ҳам таъйин ҳам ва на сотувчининг мулкида ҳам бўлмайди. Шунинг учун ҳам бу савдо аслида жоиз бўлмаслиги лозим. Аммо шариъат одамларнинг зарур ҳожатлари, хусусан деҳқончилик билан шуғулланадиган кишиларнинг эҳтиёжларини эътиборга олиб бу савдога ижозат берган. Чунки, бу савдода сотувчи ва харидорнинг ҳар иккисига фойида бор. Масалан, сотувчи пулни олдиндан олса, у пул билан оиласини боқади ва яна деҳқончиликка тегишли уруғ ва бошқа нарсаларни ҳам сотиб олади. Харидор эса, олдиндан пул бергани учун олаётган нарсасини оммавий нархдан арзонроққа олади. Яна бир жиҳатдан пул олдиндан тўланганлиги учун келажакда бозордаги нархнинг кўтарилиб тушишидан икковлари ҳам омонда бўладилар. Бундай йўл билан икковлари ҳам ўз тижоратларини режалаштириб оладилар.Бай салам тўғри бўлишининг шартлари 1. Келишилган савдо молининг жинси, нави, сифати ва бошқа тегишли нарсалари тўлиқ баён қилиниши лозим.2.Келишилган савдо молининг миқдорини, топшириш муддатини, нархини ва агар у нарса ташиб олиб бориладиган нарсалардан бўлса, уни топшириш жойини таъйин қилиб очиқчасига баён қилиниши лозим.3. Келишилган савдо моли савдо вақтидан топширадиган муддатгача бозорларда топиладиган нарса бўлиши лозим.4. Келишилган савдо молининг сифати ва миқдори аниқ тарзда таъйин қилинган ва ажратилган бўлсин.5. Келишилган савдо молини топширишнинг энг кам муддати бир ой бўлсин. Кўпини чегараси йўқ.6. Сотувчи пулни харидордан савдо вақтида олсин.7. Бай саламда таъйин нарсани сотиб бўлмайди. Масалан, олдида мавжуд бўлган бирор мошинани байи салам савдоси билан сотиб бўлмайди. Чунки, бу мошина харидорга топшириладиган муддатгача турмаслиги ҳам мумкин. Шунингдек бир хос боғнинг меваларини ҳам байи салам савдоси билан сотиб бўлмайди. Масалан, бир киши “Шу боғнинг олмаларини байи салам савдосида сотаман”-деса жоиз эмас. Чунки, у боғдаги олмаларнинг пишиб етилишини ёки бирор талофатга учрашини ҳеч ким билмайди. Аммо, салам савосида “Фалон навли олмани фалон вақтда тайёрлаб бераман”-деб келишса ва ҳоҳлаган боғидан уларни тайёрласа жоиз бўлади.8. Салам савдоси фақат бир ҳил бўлган нарсалардагина бўлади. Масалан, буғдой борасида. Унинг ҳар донаси бошқа доналари билан бир ҳил бўлади. Нархида фарқ қиладиган даражада ҳар-ҳил бўлмайди. Бундай нарсаларни фиқҳда “Заваатул амсаал” яъни бир ҳил нарсалар дейилади. Одатда килолаб ёки литрлаб сотиладиган барча нарсалар бир ҳил нарсалар ҳисобланади.Бири бошқасидан фарқ қиладиган нарсаларда байи салам савдоси жоиз эмас. Масалан, жониворлар бири биридан бир оз бўлсада фарқ қилади ва қиймати ҳам алоҳида-алоҳида бўлади. Бундай нарсаларни фиқҳда “Заваатул қиям” яъни қиймат эгалари дейилади. Одатда килолаб ёки литрлаб сотилмайдиган барча нарсалар “Заваатул қиям” нарсалардан ҳисобланиб, уларнинг ҳар бирини нархи алоҳида-алоҳида бўлади. Аммо, тухум каби бири бошқасидан кўп фарқ қилмайдиган доналаб сотиладиган нарсаларда байи салам жоиз. Байи саламга тегишли баъзи ҳукмлар 1). Салам савдосида сотувчи келишилган нарсани харидорга топширмагунча харидор уни бошқа одамга сотиши жоиз эмас. Чунки, келишилган нарсани қўлга киритмасдан олдин сотишнинг жоиз эмаслиги борасида Ҳаким Ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан қуйидагича ҳадис ривоят қилинган: عَنْ حَكِيمِ بْنِ حِزَامٍ رضي الله عنه قَالَ : أَتَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقُلْتُ : يَأْتِينِي الرَّجُلُ يَسْأَلُنِي مِنْ الْبَيْعِ مَا لَيْسَ عِنْدِي ، أَبْتَاعُ لَهُ مِنْ السُّوقِ ثُمَّ أَبِيعُهُ ؟ قَالَ : (لَا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ) رواه الترمذي “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига келиб “Мени олдимга бир киши келиб ҳузуримда бўлмаган нарсани сотишимни сўрайди. Мен у учун бозордан оламан кейин унга сотаман? (шу тўғрими? деб сўрадим). У зот “Ўз мулкингда бўлмаган нарсани сотма” дедилар”, дейилган.2. Сотувчи келишилган вақтда келишилган нарсани харидорга бера олмаса харидор ўша нарсанинг ўрнига бошқа нарсани олиши жоиз эмас. Бундай суратда харидор берган пулини қайтариб олади ёки сотувчига яна муҳлат беради ва сотувчи у нарсани олганда харидорга етказиб беради. 3. Салам савдосида шарт қўйиш ёки кўриб танлаш ихтиёри бўлмайди. Сотувчи савдода келишилган нарсани келишилган сифатга мувофиқ топшириши лозим. Агар келишилган нарса келишилган сифатга мувофиқ бўлмаса, харидор уни қабул қилмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 10:47 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат