Қарғиши урмасмикин

Ассалому алайкум! Мен қайнонам қайнотам билан бирга тураман. Шундай экан уларни барча хизматини қилишга ҳаракат қиламан. Кирларини юваман фақат ички кийимиларини қолдириб кетаман. Бир икки ювганимда ёмон нарса теккани учун ювгим келмай қолган. Бугун ҳам ювмай бир чеккага олиб қўйсам мени қарғай кетди илойим ланат бўсин сенга қайнона қайнотасини кийимидан жирканганга деб келинг қизларинг ўзингга ўхшасин минг ланат дедилар. Бунда ланат деган қарғиши ўтадими шунда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир экакни ички кийимлари аёли ювиши керак. Сиз ҳеч қўрқманг ва уларга ёмон муомалада бўлманг. Ноўрин қилган қарғишларини сизга мутлақо зарари йўқ. Аллоҳ инсоф берсин. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 11:53 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar