Идда ўтирган аёл тўйга бориши
Ассалому алайкум! Бир дўстимни оталари яқинда вафот этган эдилар. Дўстим тўй белгилаб қўйган эди. Ўзи ховли жой қилиб алохида чиқиб кетганди. Саволим шуки дўстим оналарини кечқурун машинага солиб ўз уйига олиб кетса бўладими ёки оналарини иддалари чиққунча мумкин эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Марҳум эрининг ҳурмати бўлса иддада ўтирган аёл тўйма-тўй юрмасин. «Идда» сўзи луғатда «санаш», «ҳисоблаш» маъноларини билдиради. Шариатда эса аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашганидан сўнг сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Бу ҳукмнинг шариатга киритилиши бир неча ҳикматларга эгадир. Улардан бири ўлган эрнинг ҳурмати бажо келтирилши бўлса яна бири эр билан бирга ўтказилган оилавий ҳаётнинг ҳурмати юзасидан ҳам дарров бошқа эрга тегиб кетмай, идда ўтирилади. Мотам аёл кишининг эри ўлганда 4 ойу 10 кун, бошқа қариндоши ўлганда 3 кун пардоз-андоз ва зийнат қилмай туришидир. Бошқа нарса мотамга кирмайди, мотамдаги аёл сурма суртмайди, хушбўй суртмайди, бўёғи устидан бўялган кийим киймайди. Мотамдан кейин бир хушбўй сепибми бошқа нарса биланми, мотамдан чиққанини билдириб қўйиши керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 12:03 | Савол-жавоблар | 175 | Оила ва турмуш