Закот, ушр хақида

Ассалому алайкум! Хозирда уйда 20 млнга яқин пул бор эди. Бу пулни ярмидан кўпроғи ўтган йилдан қолган. Ўтган йили закот бергандик. Кейин молимиз нисобдан камайди. Лекин кеча петрушка (кўкат) сотдик. Уни пули 14 млг яқин бўлди. Агар 20 млнга кўкатни пулини қўшсак закот бериш керак. Лекин у мол нисоб миқдорига бир йил тўлмаган. Шундай бўлса хам закот бериш ниятим бор. Бу холатда закот бериш керакми йўқми? Ўзи кўкатдан ушр бериладими ёки пулидан закот? Ушр берилса кўкат бир неча марта узилади, хар сотганда ушр берамизми? Ушрни 1/20 берамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунчада экансиз. Йилнинг ўртасида нисобни камайиши закотни соқит қилмайди. Иккисини ҳам қўшиб ҳаммасидан закот чиқаринг. Закот берсангиз ҳам кифоя. Кўкат одатда парник ёки огородга экилади, уни 1/20дан берса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 12:36 | Савол-жавоблар | 174 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar