Гуноҳ мажлислар
Ассалому алайкум! Бир марузада эшитгандим ғийбат қилсангиз ғийбат қилган инсонингизни гуноҳи ғийбатчига ўтар ва ўзининг савоб амаллари учирилар экан. Шу борада сўрамоқчи эдим. Деярли қайси даврада бўлсам ҳам қариндошлар дўстлар ғийбат гап бўлса гуноҳи менга ёзилмаслиги учун астаҳрилло деб турсам бўладими? Ароқ ичилётган дастурхонга ўтирмаслик бормаслик ҳақида эшитгандим. Ҳози жуда кўп жойларда қариндошлар ёнимдагилар ичишса нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало истиғфорнинг лафзи “астаҳрилло” эмас, балки Астағфируллоҳ бўлади. Истиғфорни ўзи кифоя эмас. Қолаверса гуноҳ мажлисида қатнашдингизми улар билан тенг гуноҳкор бўласиз. Ўша гуноҳ ишлар устида улар билан бирга ўтирманг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 194 | Турли саволлар