Кредитни ёпишга ёрдам
Ассалому алайкум! Менинг ишхонамда кўпчилик банкдан мобиль илова орқали пластикка кредит олган. Мен уларга доим бу гунохлигини такидлаб, бу йўлдан қайтаришга харакат қиламан. Аммо улар етишмовчилик каби турли бахоналар қиладилар. Ойлик маош тушганда эса телефондаги илова орқали кредитни маьлум қисмини тўлашлари керак. Телефондаги иловани тушунмасликлари сабаб қарзни қайтаришга қийналадилар. Мендан ўзларининг телефонидан, ўзларининг кредитларини қайтаришга ёрдам сўрайдилар. Мен хам қарзлари камаяди деб кредитни ёпишларига телефондаги иловани яхши тушунишганим учун, ёрдам бераман. Шунда мен хам гунохларига шерик бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзни аслини қайтариб беришга ёрдам бериш жоиз, бунда гап йўқ. Устама фоизини ташлашда ёрдам бериш жоиз бўлмаса керак. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 14:26 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром