Намоздаги соч ва кийим ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Саждадаги аъзолар ва соч, кийимни йиғиштириб олишдан ҳамда намозда сочни йиғиштириб орқага ташлаб олишдан ман этилгани Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга этти (аъзо) билан сажда қилишга буюрилди. Ва сочи ҳамда кийимларини (намозда) йиғиштириб олишдан ман этилди.

Абу Рабеъ айтдилар. Этти аъзода яъни икки кафт, икки тизза, икки қадам ва пешонаси билан сажда қилишга буюрилди. Аммо сочи ва кийимини йиғиштиришдан ман этилди. Шу ҳадисдаги кийим ва сочни йиғиштиришни тушуна олмадим, тушунтириб берсангиз?!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аввалда эркакларнинг сочлари ҳам узун бўлган. Ҳадисдан мақсад эркаклар сочларини аёлларники каби турмаклаб олишлари жоиз эмаслигидир. Кийимни ҳам этагини белбоғга қистириб олмасдан ўз ҳолича ташлаб қўйишдир. Валлоҳу аълам!



27 Апрел 2022, 04:33 | Савол-жавоблар | 199 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar