Аёллар Қош ўртасини териш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 1.Аёлимни қоши бироз бир бирига туташган, шуни ўртасини териб олса бўладими сабаби менга бир оз ёқмайди, 2.Телефон бозорида Кореядан келган телефонларни "Янги телефон, бу ерда ишламаган, Кореяда ишлаган" деб сотишади ва айрим содда одамлар янги телефон олдим деб кетаверади. Бу қанчалик тўғри, шариатга зид эмасми, ваҳоланки бу ерда текшириб олишади текшириш учун ҳам ишлатиб кўриш керак, уларга мана ишлатиб кўрдингизку десам биз текширяпмиз дейди 3. Мен, мижоз сотиб олган молини, мол ёқмай қолса ёки пул керак бўлиб қолса 3 кун ичида қайтариб бериши ва савдогар ҳам қайтариб олиши керак ва мажбур деб биламан (отамдан ўрганганман) энди савол, янги қадоғи очилмаган телефонни сотса ва 3 кун ичида қайтариб олиб келса савдогарлар қайтариб олишмайди сабаби қадоқ очилгандан кейин у янги эмас Ф/Б бўлади ва янги деб сотиб бўлмайди, қайтариб олса савдогар зиён қилади шу ҳолатда қайтариб олмаслик тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). https://savollar.islom.uz/s/57 https://savollar.muslimaat.uz/savol/3879 2). "Янги телефон, бу ерда ишламаган, Кореяда ишлаган" шу гапни янги деган сўзини олиб ташланг, чунки бу ёлғон, “кореядан келган ишлатилган телефон” денглар. 3). Сотувчининг ҳаққи. Қадоқда турган махсулот бошқа нархда, ишлатиб кўриш учун олинган ва очиб ишлатиган махсулот бошқа нархда белгиланади. Шунинг учун кафолат деган нарса жорий қилиниб бунга нималар кириши батафсил шартномада баён қилинади, мижоз бу бандлар билан тўлиқ танишиб илмини ошириши лозим. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 203 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar