Шерикчиликдаги иссиқхонадан ушр бериш
Ассалому алайкум! Биз шерикчилик асосида иссиқхона қурганмиз, харажатлар тенгма-тенг, даромадлар ҳам тенг иккига бўлинади. 3 йилдан буён помидор экамиз. Экинлар насосда қудуқдан сув тортиб суғорилади, шунинг учун етиштирган маҳсулотимизни сотганимиздан сўнг ўз улушимиздан яъни 50% даромаднинг 20/1 қисмини ушр қилиб берамиз. Шеригимизга ҳам ҳар йили даромаднинг 50%ни бериб, 20/1 ни ушр қилиб бериш кераклигини айтамиз, лекин мажбурлай олмаймиз, шеригимиз ушрни бериш- бермаслигини билмаймиз. Шу ҳолатда ушбу шеригимиз билан ишлашимиз тўғрими? 2) Агар шеригимиз ушрни бермаётган бўлса, шу сабабдан кейинги йилги умумий ҳосилга зарар етиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). Аллоҳ билади, уни беришга мажбурлаш вазифангиз йўқ. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 171 | Закот
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. 2). Аллоҳ билади, уни беришга мажбурлаш вазифангиз йўқ. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 21:46 | Савол-жавоблар | 171 | Закот