Куфр келтирдимми
Ассалому алайкум! Мен бир сўзни жахил аралаш гапириб қўйдим. Энди шу сўз ич-ичимни кемиряпди. Махалладошимни ишлари юришиб иқтисоди анча кўтариган бизни мехмонга чақирди. Шунда катталар кўз тегмасин дейишди. У Аллоҳ беришини янглишмасин деди. Жуда ғашим келди.. Кейин боллардан нечта дейишди, у тўртта эди биттаси хато бўлди деди. Қайтар вақитда дуо қилишди унда шудай сўзлар бор эди ўтириш туришингни Аллоҳ бузмасин. Чидолмадим. Аллоҳ янглишмайди хато қилмайди Аллоҳ бузғунчимас. У туғмаган туғилмаган авали йўқ охири йўқ тенги йўқ шериги йўқ йўқдан бор қилгучи бордан йўқ қилгучи РОБИЛ АЪЛАМИН янглишса хато қилса узотни АЛЛОҲлиги қаерда қолади дедим. Катталар бошқача қараш қилишди. Роса уялдим мен умуман гапирмасдим оғзимдан чиқиб кетти пушаймонман товба қиляпман барибир таскин тополмаяпман. Мен куфр келтирдимми диндан чикдимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри гапирмагансиз. У биродарнинг хато сўзларини алоҳида четга олиб фалон фалон гапингиз фалон сабаб билан хато ва иймонингизга зарар бериши мумкин, унинг ўрнига бундай десангиз тўғри бўлади деб Аллоҳ учун насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 23:03 | Савол-жавоблар | 138 | Ақийда