Талоқ бўлдинг деса талоқ тушадими?
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 1,5 ой олдин қаттиқ жахллари чиқгани сабабли "Уч талоқ бўлдинг" деб қўйган эдилар. 1 кундан кейин ярашиб олганимиздан кейин, Сиз уч талоқ деб қўйдиз деганимда, бўйнингга олган бўлсен бор кетвур дедилар. Ман хайрон бўлдим, лекин шу кунгача хаёлларимда фақат шу нарса. Кўп талоқ тўғрисидаги саволларни ўқиб, "Талоқ бўлдинг" деган жумлани топмадим. Умид қилиб ёзаётган эдим. Уч талоқ бўлдинг деса хам талоқ тушадими? Энди мен қайта никохланиш учун нималар қилишим кере? Турмуш ўртогимдан иложи борича қочиб юрибман, худди бефарқ аелдек, ўзим қийналиб кетдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди айтганингиздек бўлса сизларни бирга яшашларингиз учун асло мумкин эмас. Бунинг ҳукми “Кифоя” китобида қуйидагича келади: Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 00:31 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш