Болага тарбия бериш тўғрисида

Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамд бўлсин мени 3 нафат фарзандим бор, каттаси 3-4 ёш оралиғида. Фарзандимга ёшлигидан суннат амалларни билганимча бажартиришга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлишига ҳаракат қиляпман. Ҳозирда Пайғамбаримизга ўхшаб ўнг томон билан ётгин деб ўнг томони билан ётишни, Пайғамбаримизга ўхшаб ўнг қўлда овқатлангин деб, ўнг қўлда овқатланишни ва калимаи шаҳодатни ўргатдим. Саволим шундан иборатки, айтайлик болам бир нотўғри иш қилса, мен унга бундай қилма Пайғамбаримиз бундай қилмаганлар деб қайтарсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилаяпсиз экан. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 02:09 | Савол-жавоблар | 160 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar