Аёлим мени уйимда яшолмаяпти
Ассалому алайкум! Мен 7 ой олдин ҳижопли, 5 вақт намоз ўқийдиган қизга уйландим, ҳозир аёлимнинг 6 ойлик ҳомиласи бор, шу ҳомиладор бўлгандан бери мени уйимда яшолмаяпти, онасини уйига қочип кетяпти. Уйда ота-онам ва укам сингиллларим билан яшаймиза. Уйим катта ҳовлили ва хоналарı кўп, ҳамма шароит бор янги қурилган уй. Ҳар доим аёлимдан нега уйимда қололмаяпсан деп сўраганимда кечалари ухлолмаяпман, уйизда ҳотиржам юролмаяпман, намозларимни ҳушу билан ўқиёлмаяпман деп жавоп беради. Домлалага ўқиттик уйни ҳам ўзимизни ҳам, лекин фойдаси бўлмади. Қачон аёлимга мен билан шу уйда яшаш тўғрисида гапирсам, сизда кўнглим йўқ, иложи бўлса бошқа аёлга уйланинг, мен сиздан узоқда яшашга розиман деяпти. Шунга мен қандай қилип ечим топсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши ҳомиладорлик пайтида шундай ишлар бўлади. Фарзандини дунёга келтиргач ўтиб кетади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 06:19 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш