Эски кийим
Ассалому алайкум! Менинг саволим шуки болалаларимнинг кийимлари кичкина бўлиб яроқсиз бўлиб қолди уларни тўплаб ёқмоқчи бўлгандим ойим унамадилар ёмон бўлади деб. Мен уларни нима қилишим керак ёқиш хатоми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болага отасидан бошқа қариндошларидан мерос сифатида теккан мол-мулк, шахсий мулк қилиб олиб берилган кийим-кечаклар бўлса уларни ёқиб юборишингиз ёки кимгадир ҳадя қилиб юборишингиз жоиз эмас. Чунки мулк эгасининг бунга розилиги керак. Боланинг розилиги эса ўтмайди. Агар болага кийиб фойдаланиши учун берилган бўлса у берувчининг мулки бўлиб, болага кичик келиб қолса ундан исроф бўлмайдиган шаклда бошқа йўллар билан фойдаланиши, масалан муҳтож болаларга ҳадя қилиб юбориши керак. Валлоҳу аълам!
9 Октабр 2023, 21:31 | Савол-жавоблар | 0 | Оила ва турмуш