Тахорат олиш ҳақида

Ассалому алайкум! Менда тахорат олиш юзасидан бир қанча саволим бор эди. Саволларим мазмуни ўзгача бўлса олдиндан узур сўрайман. 1) Тахорат олишда қандай холатларда инсон ўз авратларини ювиши керак? 2) Масалан пешин намозига авратлар ювилиб тахорат олингач, аср намозигача ел чиқарилсаю лекин катта ёки кичик ҳожатга борилмаса аср намози учун тахорат олинётганда авратни ювиш керакми? 3) юздаги ёки тананинг бошқа қисмидаги хусунбузарларни сиқса ичидан оқ нарса чиқади шу холда тахорат бузиладими? 4)асосан тирноқнинг ўнг ёки чап қисмидаги тери парчасини юлинса лекин қон чиқмаса бу холатда ҳам тахорат бузиладими? Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Аллоҳ таоло илмларингизни зиёда қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Олди ва орқа авратлардан чиққан нажосат бир дирҳам (пийларни тагича) миқдордан катта жойга тарқаса, авратни ювиш вожиб (мажбурий) бўлади. Ундан кичигида сув билан ювиш суннатдир.2). Авратни ювмай таҳорат олса бўлади.3). Ҳуснбузардан чиққан қон ёки йиринг оқадиган даражада кўп бўлса таҳорат бузилади. Ўша ҳуснбузар ёки яранинг ўзида қолса бузилмайди.4). Қон чиқмаса, бузилмайди. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:25 | Савол-жавоблар | 254 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar