Онам оилангни бузасан демоқда

Ассалому алайкум! Хозир россиядаман 2 ой бўлди. Бир нафар фарзандим бор, онамла билин аёлим тортишиб қолиб аёлим кетаман дебди. Онамла болани ташлаб кетасан деб болани олиб қолмоқчи бўлибдила. Аёлим онамни сансираб болани олмоқчи бўлиб онамга қўл кўтарибдими ёки қўли тегип кетганми билмадим. Онамла уриб уйдан чиқиб кетди дедила. Онамла энди яшатмайман деяптила, агар яшайман десанг бошқа жойга сарой солсанг хам қадам қўймайман оқ қиламан дедила. Ота-онадан жигарлариндан воз кечиб чиқиб кетасан дедила. Аёлим урмадим деяпти, нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жаҳл билан эмас ақлингиз билан бўлиб масалани ҳал қилинг. Оилани сақлаб қолинг. Ажрашмасанг оқ қиламан деганини эътибори йўқ. Оналар қизишиб кетганида шундай деб юборишади. Онангизни хизматларини қилиб яхши муомалада бўлиб, совғалар беринг ва кўнглини олинг. Керак бўлса, алоҳида бўлиб чиқиб кетинг, вақтлар ўтиб вазият юмшаганида қайтиб келаверасиз. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:57 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar